Стоиклар таълимотича, инсоннинг ботиний логоси – унинг онги бўлиб, у сўзлар воситасида нутқий зоҳирланади. Лисон тадқиқи инсон онги сирларини билишга яқинлаштиради, чунки логос онгда шаклланиши ёки лисоний ифода топишидан қатъи назар, бир хил асосга эга бўлиб қолаверади. Предмет ва унга қўйилган номнинг мувофиқлиги – сигматикани юзага келтиради. Мақола ном ва нарса муносабати ҳақидаги долзарб масалага бағишланади.