Муайян жамият аъзоси ёки бирор бир миллатнинг ассоциатив вербал портретини яратиш муаммоси бўйича олиб бориладиган тадқиқотлар тил бирликларининг ассоциатив хусусиятини очиб беришга хизмат қилиши билан бирга, жамият аъзоларининг кишилар тасаввуридаги образини тасвирлашга, улар ҳақидаги тасаввурларни умумлаштиришга хизмат қилади.
Ассоциатив портрет тил эгаларининг бирор бир шахс ёки миллат ҳақидаги ассоциацияларига асосланган вербал тасвирдир. Бундай портрет тил эгалари устида ўтказиладиган ассоциатив тажриба материаллари асосида яратилади.