Халқ достонлари тили масалаларини ўрганишда марҳум тилшунос А.Ишаевнинг ҳам хизматлари беқиёс. Унинг мақолаларида архаик ва тарихий, шунингдек, ўзбек шеваларига мансуб кўпгина сўзлар этимологиясини аниқлаш, бунда қардош туркий тилларга қиёсий ўрганишнинг аҳамияти, сўз шаклларининг қисқариши, достонлардаги айрим сўзларнинг морфологик табиати, бошқа тиллардан ўтиб ўзлашган сўзларнинг тутган ўрни, уларнинг ғоявий-бадиий вазифалари атрофлича ёритилган