Мақолада жадидларнинг сиёсат ва сиёсий ҳокимиятга қараши ҳақидаги масалалар сӯзга олинади. Ушбу кенг мавзу доирасида жадидларнинг маърифий ва маданий ҳаракатдан сиёсий ҳаракатга айланиши жараёни, уларнинг миллий қарашларга ўтиши, жадидларнинг сиёсий ҳокимият моделлари ва функциялари, сиёсий ҳокимият позициялари эволюцияси каби масалалар ҳақидаги қарашлари бугунги кунда ўзларининг илмий, назарий ва амалий аҳамиятини йўқотмаганлиги эсга олинади. Муаллифнинг фикрича, ушбу масалаларнинг ҳақиқатини аниқлаш, бир томондан, замонавий тарих ва таълимотнинг баъзи сирларини очишга ёрдам беради, иккинчи томондан, сиёсий маданиятни шакллантириш миллий давлатчиликни такомиллаштириш жараёнида бу маълумотларни онгли равишда қўлланилишига имкон беради