Дунёда таълим соҳасидаги ривожланиш бу жараён қатнашчиларини инновацион
фаолият сари ундамоқда. Чунки янги давр янгича фикрлайдиган, замонавий хаёт билан
ҳамнафас ўз фаолиятини оқилона бошқара оладиган мукаммал ўқитувчиларга муҳтож.
Бугунги пайдо бўлаётган муаммолар тезкор ва мукаммал педагогик ечимини кутаяпти.
Бу вазифани амалга ошириш учун ҳар тамонлама ривожланган, ижодкор, маҳоратли,
педагогик импровизация механизмларидан мақсадли фойдалана оладиган, касбий етук
кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш зарурияти мавжуд эканини
кўрсатмоқда. Имповизацион муҳитда ишлаш мутахасислар учун мақсадни тўғри
белгилаш, муаммоларни самарали ечиш, зиддиятли ва стресс ҳолатларни олдини олиш
ва педагогик фаолиятни ижобий ташкил этиш имконини беради.